АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда метан заправкалари вақтинча ёпилди

Ҳудудда совуқ кучайиши ортидан газ босими пасайиб, таъминот аҳолига йўналтирилган.

'Қорақалпоғистонда метан заправкалари вақтинча ёпилди'ning rasmi

Ҳудудгаз Қорақалпоғистон маълум қилишича, Қорақалпоғистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабаб магистраль газ тармоқларида босим тушиб кетган. Шу муносабат билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига вақтинча чекловлар жорий этилди.

Маълум қилинишича, газ таъминоти биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилган. Расмийларга кўра, вазият 3–4 кун ичида барқарорлашиши ва газ босими тикланиши билан шохобчалар фаолияти босқичма-босқич қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Ўзгидромет” прогнозига кўра, яқин кунларда ҳудудда ҳаво ҳарорати кечалари -7 даражагача совиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар