Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 24 февраль куни ЗИЛ-130 юк машинаси ҳайдовчиси тартибга солинган чорраҳадаги пиёдалар ўтиш жойидан югуриб чиққан 2017 йилда туғилган болани уриб юборган.
Оқибатда оғир тан жароҳати олган бола шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






