АсосийЖамият

Афғонистон Покистонга қарши ҳарбий амалиёт бошланганини билдирди

Амалий ҳаракатлар Дюранд чизиғи атрофида бошланиб, жанглар олти вилоятда давом этаётгани айтилмоқда.

'Афғонистон Покистонга қарши ҳарбий амалиёт бошланганини билдирди'ning rasmi

ОАВ хабарларига кўра, Афғонистон томони 22 февраль куни Покистон амалга оширган авиаҳужумларга жавоб сифатида ҳарбий амалиёт бошлаган.

“Толибон” ҳаракати чегара ҳудудида ўнта позиция эгаллангани ва бешта объект йўқ қилинганини маълум қилган.

Томонлар ўзаро терроризмни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Ҳозирча расмий Исломобод бу баёнотларга муносабат билдиргани ҳақида маълумот йўқ.

Можаронинг янада кескинлашиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар