АсосийЖамият

Навоийда 58 нафар боғча боласини меъёрдан ортиқ олиб кетаётган микроавтобус тўхтатилди

Ҳайдовчига нисбатан одам ташиш қоидаларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

'Навоийда 58 нафар боғча боласини меъёрдан ортиқ олиб кетаётган микроавтобус тўхтатилди'ning rasmi

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, 6 май куни Ўрта қишлоқ маҳалласи Мумтоз кўчасида ҳайдовчи Қ.З. King Long русумли микроавтобусда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи "Хадичабегим" боғчасининг 58 нафар тарбияланувчисини олиб кетаётган вақтда тўхтатилган.

Ҳайдовчига нисбатан одам ташиш қоидаларини бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, ҳайдовчи ва боғча раҳбарияти билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, республика бўйлаб 1–8 май кунлари ўтказилган рейдлар давомида болаларни транспортда меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 125 та қоидабузарлик аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Навоий вилояти Нурота туманида 13 нафар боғча боласи ва 3 ойлик чақалоқни Daewoo Matiz'да олиб кетаётган боғча мудираси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобил ағдарилиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлиб, болалар жабрланган, улардан бири комага тушган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Грузияда 45 нафар чет эллик қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:09

    Грузияда 45 нафар чет эллик қўлга олинди

    Грузия ИИВ маълумотига кўра, бу каби рейдлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

    'Римда Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:49

    Римда Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси қамоққа олинди

    У ноқонуний равишда Россия фуқароларига узоқ муддатли визалар расмийлаштиришда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

    'Банкларда ҳужжатсиз 500 долларгача валюта олиш мумкин бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:58

    Банкларда ҳужжатсиз 500 долларгача валюта олиш мумкин бўлади

    Янги қоида расман 3 ойдан кейин кучга киради.

    'Бош прокуратура вакиллари Ғалаба боғига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2026 15:30

    Бош прокуратура вакиллари Ғалаба боғига ташриф буюрди

    “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

    'Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 08.05.2026 14:48

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан халққа табрик йўллади.

    'Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди'ning rasmi

    Жамият 08.05.2026 14:25

    Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди

    АҚШнинг Дональд Трамп маъмурияти муҳожирларга қарши қатъий сиёсат доирасида минглаб ота-оналарни ҳибсга олгани маълум бўлди.