25 февраль куни соат 21:48 да пойтахтда хизмат олиб бораётган Йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаровни 10-синф ўқувчиси бошқарувидаги BMW русумли автомобиль уриб кетган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Оқибатда оғир тан жароҳати олган инспектор уч кун шифокорлар назоратида бўлган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Марҳум 2022 йилдан ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан ота-онаси, рафиқаси ва уч нафар фарзанди қолди. Вазирлик марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия билдирди.






