АсосийЖамият

Тошкентда BMW уриб кетиши ортидан вафот этган ходимнинг оиласи давлат муҳофазасига олинади

Ички ишлар органларида 2022 йил иш бошлаган Хосилбек 2024 йилдан фаолиятини патруль пост хизматида давом эттирган.

'Тошкентда BMW уриб кетиши ортидан вафот этган ходимнинг оиласи давлат муҳофазасига олинади'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 февраль куни 10-синф ўқувчиси BMWʼда уриб кетган Йўл-патруль хизмати ходими кеча, 27 февраль куни вафот этганди. Ушбу ходимнинг оила аъзолари давлат муҳофазасига олинади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хабар берди.

Унга кўра, Ички ишлар органларида 2022 йил иш бошлаган Хосилбек 2024 йилдан фаолиятини патруль пост хизматида давом эттирган.

Хизмат давомида қоидабузарликларни олдини олишда жонбозлик кўрсатиб, юзлаб йирик халқаро ва оммавий тадбирларда жамоа тартибини сақлашда қатнашган. 2014 йилда турли ҳуқуқбузарликларни аниқлашда тўрт нафар қидирувдаги шахсларни қўлга олишда фаол иштирок этган.

12 нафар наркожиноятчиларнинг фаолиятига чек қўйган. Раҳбарият томонидан унинг ишчанлиги ва бурчига садоқати, муҳими фуқаролар билан муомаласи инобатга олиниб, 2025 йилдан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл хизмати инспектори сифатида хизматга сафарбар этилган.

Хосилбек навбатдаги фаолияти давомида 1392 та, шундан 324 та қўпол қоидабузарликларни аниқлаган.

14 та маст ҳайдовчини ҳаракатига чек қўйган. Ундан ташқари қарама-қарши ҳаракатланиш, ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқариш ва қизил чироққа бўйсунмаслик каби 52 та қоидабузарликларни аниқлаб, ҳуқуқбузарларга қонуний чора кўрган.

У жорий йилнинг 25 февраль куни пойтахтнинг Миробод тумани Нукус кўчасида бегона транспорт воситасини олиб қочиб, юқори тезликда ҳаракатланаётган воияга етмаган қонунбузарни йўлини тўсиб, ўз жонини аямаган ҳолда юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатни олдини олган.

Қаҳрамонларча ҳаракат қилган ходим оғир тан жароҳатлар олган. Кўрсатилган тиббий ёрдам ва мутахассисларнинг ҳаракатларига қарамасдан, Хосилбек шифохонада вафот этган.

“Оиланинг кенжа фарзанди, ота-онасининг суянган тоғи, икки қиз ва бир ўғилнинг ишонган қалқони, рафиқасининг севимли турмуш ўртоғи эндигина 33 баҳорни қарши олаётганди”, дейди Ғиёсов.

Содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинган.

“Қаҳрамон ходим, хизматдошлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан сўнгги манзилга кузатилиб, оиласи давлат муҳофазасига олинади. Хосилбекнинг кўрсатган жасорати эса Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби, сафдошлари ҳамда у хизмат қилган халқ қалбида мангу яшайди. Она-юрт ўз қаҳрамон фарзандини ҳеч қачон унутмайди”, дейди Ғиёсов. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди

    Айни пайтда Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабаб ҳаво ҳудудлари ёпилди.

    'Исроил Эронга зарба берганини маълум қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Исроил Эронга зарба берганини маълум қилди

    BBC тарқатган маълумотларга кўра, Эрон давлат телевидениеси ҳам портлаш бўлганини тасдиқлаган.

    'АҚШда “гигант чақалоқ” дунёга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    АҚШда “гигант чақалоқ” дунёга келди

    АҚШнинг Итака шаҳридаги тиббиёт марказида оғирлиги 5,9 кг бўлган чақалоқ туғилган.

    'Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:04

    Бугун республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

    “Ўзгидромет” 28 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди'ning rasmi

    Жамият 27.02.2026 16:19

    Ўзбекистон Афғонистон-Покистон чегарасидаги вазият юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудида вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирган.

    'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

    Жамият 27.02.2026 14:38

    Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.