АсосийДунё

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин

Бу ҳақда Исроил хавфсизлик манбаси 12-каналга маълум қилган.

'АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин'ning rasmi

28 февраль куни Эронга қарши АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган қўшма ҳарбий операция бир неча ой давом этиши мумкин. Бу ҳақда Исроил хавфсизлик манбаси 12-каналга маълум қилган.

Манбага кўра, операция икки давлат ўртасида яқин ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, барча босқичлар олдиндан мувофиқлаштирилган.

Дастлабки босқич тўрт кунга мўлжалланган. Илк зарбалар эрталабки вақтда амалга оширилгани, бу эса Эрон томонини кутилмаган вазиятга солиш мақсадида танланган стратегик қадам экани таъкидланмоқда.

Айни пайтда, АҚШ президенти Дональд Трумп Эрон билан музокаралардан норози эканини билдириб, Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлишига қатъиян қарши эканини яна бир бор таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Эрон уранни бойитиш имкониятига ҳам эга бўлмаслиги керак.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:19

    “Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди

    АҚШ президенти Дональд Трумп Эрон ҳудудида Исроил билан биргаликда ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилиб, эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирди.

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 28 февраль куни мамлакат ҳудудида кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани ҳақида мурожаат йўллади.

    'Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:33

    Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди

    Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШ билан боғлиқ эҳтимолий ҳужумлар фонида Теҳрондан олиб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    'АҚШ разведкаси Трампнинг Эрон ракеталари ҳақидаги сўзларини тасдиқламайди'ning rasmi

    Дунё 27.02.2026 14:52

    АҚШ разведкаси Трампнинг Эрон ракеталари ҳақидаги сўзларини тасдиқламайди

    Aгентлигикнинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ разведкаси Доналд Трaмпнинг “Эрон тез орада АҚШ ҳудудига етиб борадиган ракеталарга эга бўлади” деган сўзларини тасдиқламайди.