АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатлар режадагидан ҳам жадал суръатда олиб борилаётганини таъкидлаб, операция жараёни “режадан олдинда кетмоқда”, дея баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, қисқа вақт ичида “48 нафар етакчи шахс бир зумда йўқ қилинган” ва бу жараён жуда тез содир бўлган.
Ўз навбатида, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам яқин кунларда Эронга қарши ҳарбий зарбалар янада кучайтирилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Исроил томони хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган операцияларни давом эттиради.
Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги расмий маълумот тарқатиб, Эрон томонидан учирилган ракеталар АҚШнинг УСС Абраҳам Линcолн авиаташувчисига тегмаганини ва ҳатто унга яқинлашмаганини билдирган.
Расмий манбаларга кўра, айни пайтда минтақа бўйича ҳарбий ва сиёсий вазият диққат билан кузатиб борилмоқда ҳамда қўшимча баёнотлар эълон қилиниши кутилмоқда.






