АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

'Тошкентда қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 12 июнь куни соат 16:21 да Миробод тумани Содиқ Азимов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВББга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:28 да етиб борган ва ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, ёнғин соат 16:35 да қуршаб олинган.

Қайд этилишича, вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатлари ҳамда жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилиши айтилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:16

    Россия йўналишидаги баъзи авиақатновлар бекор қилинади

    "Uzbekistan Airways" Россияга айрим рейсларни қисқартиради

    'АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:14

    АҚШ дунёдаги энг йирик нефть экспортчисига айланди

    Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қуролли можаро ҳамда Россия нефть экспортига қарши қўлланилаётган санкциялар глобал энергия савдосини қайта шакллантирмоқда.

    'Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:12

    Сурхондарёда дарёга чўмилиш учун тушган 3 нафар йигит ҳалок бўлди

    Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:16

    Тошкентда 34 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Мазкур гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

    'Толибон Ҳиротда ҳижоб баҳонасида аёлларни ҳибсга олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37

    'Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:15

    Доллар курси яна 12 минг сўмдан тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.