Суҳбатлар давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳамдардлиги етказилди.
Вазир дастлаб Муҳаммад бин Абдулраҳман бин Жассим Ал Тҳани, шунингдек Абдуллаҳ бин Заед Ал Наҳян, Шеикҳ Жарраҳ Ал-Сабаҳ, Бадр бин Ҳамад Ал Бусаиди, Айман Сафади, Абдуллатиф бин Рашид Ал Заяни ҳамда Жейҳун Байрамов билан мулоқот қилди.
Томонлар Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиб, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, куч ишлатмаслик ҳамда низоларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади.
Аввалроқ Қатар ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб 48 нафар ўзбекистонлик Доҳада қолиб кетгани хабар қилинганди. Ўзбекистон элчихонаси уларни вақтинча жойлаштириб, рейслар тиклангач, ватанга қайтариш чораларини кўрмоқда.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига зарбалар берилгани ортидан вазият кескинлашган. Кейинчалик Эрон ҳам жавоб ҳужумларини бошлагани маълум қилинган. Ҳудуддаги қатор давлатлар ҳаво ҳудудини ёпиб, авиаташувларни чеклаган.






