АсосийЖамият

Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

Вазирлик маълумотига кўра, минтақадаги беқарорлик ва айрим давлатлар томонидан ҳаво ҳудудидан фойдаланишга жорий этилган вақтинчалик чекловлар халқаро авиақатновларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу рейсларнинг бекор қилиниши ёки кечиктирилишига, транзит йўналишларининг ёпилишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу муносабат билан фуқароларга Яқин Шарқ йўналишидаги зиёрат, тижорат, дам олиш ва бошқа сафарларни вазият барқарорлашгунига қадар кечиктириш тавсия этилди.

Хорижда бўлиб турган юртдошлардан эса ҳушёр бўлиш, гавжум жойларга бормаслик ва дипломатик ваколатхоналар билан алоқада қолиш сўралган.

    Бошқа янгиликлар