АсосийЖамият

Тошкентда Lacetti бошқарган вояга етмаган бола ЙПХдан қочиб ЙТҲ содир этди

Чилонзорда ЙПХ ходимларининг тўхташ талабига бўйсунмаган Lacetti ҳайдовчиси қочиш вақтида бошқа машина билан тўқнашиб кетди.

'Тошкентда Lacetti бошқарган вояга етмаган бола ЙПХдан қочиб ЙТҲ содир этди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 1 март куни тунги соат 01:10 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида давлат рақам белгисиз Lacetti катта тезликда ҳаракатланган.

ЙПХ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган ҳайдовчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Дўмбробод кўчалари орқали қочган. Йўлда бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этганига қарамай, у ҳаракатни давом эттирган.

Автомобиль Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида тўхтатилган. Текширувда ҳайдовчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган бола экани, у отасига тегишли Lacetti’ни рухсатсиз олиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан материаллар қонуний чора кўриш учун прокуратурага юборилган. 

    Бошқа янгиликлар