Маълум қилинишича, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманларида сел келиш хавфи бор.
Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишни, зарур хавфсизлик чораларини кўришни сўрамоқда.






