Шота Руставели номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Грузия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Расмий кутиб олиш маросимида Ўзбекистон ва Грузия давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар ўтказади.
Шунингдек, эртага, 3 июль куни Ўзбекистон раҳбарининг Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Учрашувларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.






