АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада жиноятга мойил шахслар яшаш манзилларида ўтказилган рейдларда қурол ва гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

'Фарғонада жиноятга мойил шахслар яшаш манзилларида ўтказилган рейдларда қурол ва гиёҳвандлик воситалари аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида жиноят содир этишга мойил деб ҳисобланган 114 нафар шахснинг яшаш манзиллари текширилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида вилоят ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар натижасида 95 нафар шахс ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келаётгани аниқланган.

Ўрганишлар якунида 41 нафар шахснинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги маълум бўлган. Шунингдек, яна 54 нафар шахснинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тезкор тадбирлар давомида 10 дона совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган буюм, 1 килограмм 96 грамм гиёҳвандлик воситаси, 53 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, 2 дона ов қуроли, 18 дона пневматик қурол ҳамда бошқа турли ашёлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада жиноятга мойил шахслар яшаш манзилларида ўтказилган рейдларда қурол ва гиёҳвандлик воситалари аниқланди - Darakchi.uz