АсосийЖамият

Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар билан ушланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ходими нодавлат университет филиалига лицензия олиб беришни ваъда қилиб, 100 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

'Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, вазирликнинг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш учун лицензияни қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига университет мансабдоридан 100 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар