АсосийЖАМИЯТ

Андижонда бир йўла 5 нафар эгизак дунёга келди

Ҳозирда шифокорлар назоратида бўлган она ва 5 нафар эгизакнинг аҳволи яхши.

'Андижонда бир йўла 5 нафар эгизак дунёга келди'ning rasmi

Андижон шаҳрида жойлашган 2-сонли туғуруқ мажмуасида бир вақтнинг ўзида 5 нафар эгизак чақалоқ туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрининг Қайрағочтош маҳалласида яшовчи Наргиза Бекжонова кўп ҳомилалик ташхиси билан туғуруқхонага ётқизилган. Унда муддатидан аввал туғруқ кузатилгани сабабли кесарча кесиш амалиёти ўтказилган.

Муваффақиятли ўтган жарроҳлик натижасида 5 нафар чақалоқ дунёга келган. Улардан уч нафари қиз, икки нафари ўғил. Чақалоқларнинг вазни 1205 граммдан 1605 граммгача бўлган.

Она ва чақалоқлар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалига ўтказилган.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда бир йўла 5 нафар эгизак дунёга келди - Darakchi.uz