Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, бугун соат 10:30 ларда Косон тумани, “Янгиобод” Маҳалла фуқаролар йиғини Майманоқ-Косон чоррахасида ҳаракатланмай турган Damas русумли автомобилга ўрнатилган сиқилган газ баллонининг техник носозлиги оқибатида чақнаш содир бўлган.
Воқеа автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасида содир бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани ҳамда ёнғин юзага келмаган.
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.






