АсосийЖамият

Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди

Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.

'Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида метан заправкаларининг 11 таси нархларни сунъий оширгани учун жаримага тортилди.

Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси Пайариқ туманидаги АГНКСларда нархлар асоссиз оширилгани бўйича мурожаатни кўриб чиққан. Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.

Текширувлар давомида 12 та заправканинг 11 таси 5 январдан бошлаб газ нархини ҳар куб метр учун 300 сўмга оширгани аниқланган.

Текширув давомида ушбу шохобчалар 8 та корхонага тегишли экани маълум бўлди. Улар орасида «Темур-Бек», «Садаф Агро Сервис», «Рақобат Эко Газ Сервис», «Жахонгир Престиж», «Амирхон Газ Сервис» каби компаниялар бор.

Мазкур ҳолат бўйича 8 та корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, уларга жарима қўлланилган. Шунингдек, қонунбузарликларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларни такрорламаслик бўйича кўрсатма берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Навоийда ЙТҲ ортидан 16 ёшли йигит вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:43

    Навоийда ЙТҲ ортидан 16 ёшли йигит вафот этди

    Ҳодиса Кармана туманида содир бўлган.

    '“Қоплонбек” постида жанжал бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:01

    “Қоплонбек” постида жанжал бўлди

    Юк ташувчи 10 суткага қамалди.

    'Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:57

    Наманганда банк бош юрисконсульти пора билан ушланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:45

    Ўзбекистонда 3 ойда 62 киши иш жойида ҳалок бўлди

    Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

    'Аҳолига 10 сотихдан 250 млн сўм даромад олиш ўргатилмоқда'ning rasmi

    Жамият 27.04.2026 11:37

    Аҳолига 10 сотихдан 250 млн сўм даромад олиш ўргатилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида "Quva Agrostar" корхонаси фаолияти билан танишди.