АсосийЖамият

Андижонда 2 аёл интернетда танишган йигитнинг суратларини тарқатмаслик учун 20 минг доллар талаб қилди

Ҳозирда аёлларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Андижонда 2 аёл интернетда танишган йигитнинг суратларини тарқатмаслик учун 20 минг доллар талаб қилди'ning rasmi

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор-қидирув хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда икки нафар аёлнинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилди. Аниқланишича, 2001 йилда туғилган аёл ўзини олдиндан таниш бўлган, Тошкентда яшовчи 1999 йилда туғилган аёл билан олдиндан жиноий тил бириктирган.

Улардан бири TikTok ижтимоий тармоғи орқали Андижон туманида яшовчи 2002 йилда туғилган йигит билан танишиб, ишқий муносабат ўрнатган. Шундан сўнг, жабрланувчининг шахсига оид фотосуратлар устига турли уятли ва ҳақоратли сўзлар ёзиб, ушбу материалларни ўчириб ташлаш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилишган.

Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар келишилган маблағнинг бир қисмини – 7 000 долларни банк пластик картасига ўтказаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06

    'Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Киберхавфсизлик маркази тизимларига киберхужум бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар асоссиз экани маълум қилинди.

    'Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:02

    Оҳангаронда ППХ ходими 14 ёшли қизларга тегажоғлик қилганликда гумонланмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат ортидан расмий текширув бошланди.

    'Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:08

    Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди

    Тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси мансабдори 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олаётганда қўлга тушди.

    'Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 09:43

    Ҳаж зиёрати баҳонасида 9 минг долларлик фирибгарлик фош этилди

    Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 28.04.2026 08:37

    Самарқандда 11 та газ шохобчаси нарх оширгани учун жаримага тортилди

    Фуқаролар метан нархи қўшни туманларга нисбатан қимматлиги ва кескин ошганидан шикоят қилган.