АсосийЖамият

Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 19 мингдан ортди

8 март соат 07:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 19 347 нафар фуқаро қайтарилди.

'Яқин Шарқдан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 19 мингдан ортди'ning rasmi

7 март куни Саудия Арабистонидан 9 та рейс амалга оширилиб, 1 680 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан эса 2 та рейс орқали 394 нафар фуқаро Ватанга олиб келинди.

Шунингдек, 7 март куни Эрондан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам юртимизга қайтарилди.

Маълум қилинишича, 7 март куни Қатар ва Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон элчихоналари Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда Доха шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини (208 нафар)эвакуация қилди.

Фуқаролар “Centrum Air”авиакомпанияси рейси билан Ар-Риёд халқаро аэропортидан учиб, жорий йил 8 март куни соат 05:40 да Тошкентга соғ-саломат етиб келди.

Шу билан бирга, Қатардаги дипломатик ваколатхона томонидан кейинги эвакуацияни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг иккинчи гуруҳи (126 нафар) ҳам шакллантирилди. Улар дипломатлар ҳамроҳлигида элчихона томонидан ижарага олинган учта автобусда Доха шаҳридан олиб чиқилиб, “Риёд – Тошкент” йўналиши бўйича 8 март куни амалга ошириладиган чартер рейси орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган.

Қайд этилишича, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода қалбаки дорилар савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:23

    Бухорода қалбаки дорилар савдоси фош этилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Бухоро вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларини тайёрлаб, сотиб келган шахслар фаолиятига чек қўйди.

    '“Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    “Эрон устида кислотали булутлар пайдо бўлди” деган хабарлар асоссиз — мутахассислар

    Ижтимоий тармоқларда Эрон ҳудудида гўёки “кислотали булутлар” шаклланиб, улар ёғинлар билан Марказий Осиёга етиб келиши мумкинлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар илмий жиҳатдан тасдиқланмаган.

    'Трамп: Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Трамп: Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт ҳокимиятда қолмайди

    Трамп шу билан бирга, агар Эрон мақбул номзодни танласа, у Теҳрон режими билан алоқадор айрим номзодларни маъқуллаши мумкинлигини ҳам айтган.

    'Андижонда эркакни “шантаж” қилиш билан пул талаб қилган аёллар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:18

    Андижонда эркакни “шантаж” қилиш билан пул талаб қилган аёллар ушланди

    Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар беришича, 24 ёшли эркакни “шантаж” қилиш орқали 20 минг доллар талаб қилган икки аёл ушланди.

    'Бугун айрим ҳудудларда Чанг-тўзон кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:47

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:07

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли халқаро Condé Nast Traveler нашрида эътироф этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — саёҳат ва маданиятга бағишланган дунёнинг етакчи журналларидан бири Condé Nast Traveler “The Best Places to Visit in June, From Route 66 to Uzbekistan” (“Июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар: Route 66 дан Ўзбекистонгача”) номли материалида Тошкент шаҳри ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритди.