АсосийSUG'DIYONA

Қўзиқоринли туҳфа - ошқозонга оғирлик қилмайди!

Зарур масаллиқлар: 200 гр. товуқ гўшти, 50 гр. маринадланган қўзиқорин, 2 дона қайнатилган тухум, битта бодринг, майонез, кўкатлар, қалампир, дафна барги, мурч, туз.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини туз, қалампир ва мурч солинган сувда қайнатинг. Пишишига яқин битта дафна барги қўшинг. Тайёр бўлгач, қайласи совугунча гўштни идишдан олманг.

2. Тухум, бодринг ва қўзиқоринни тўртбурчак шаклда тўғранг. Товуқ гўштини шўрвасидан ажратиб олинг-да, майдалаб тўғранг.

3. Тўғралган товуқ гўшти ва қолган масаллиқларни алоҳида идишларда туз ва майонез солиб, аралаштиринг. Сўнгра салат ликопчасига устма-уст жойлаштирасиз. Салатни кўкатлар билан безатишни унутманг.

Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа

6 кишилик

Бошқа янгиликлар