АҚШнинг Калифорния штати, Беверли-Хиллз шаҳрида машҳур қўшиқчи Рианна яшайдиган уй томон ўқ узган аёл ҳибсга олинди. Бу ҳақда Лос-Анжелес полиция бошқармаси маълум қилди.
Полиция маълумотига кўра, ҳодиса 8 март куни маҳаллий вақт билан соат 13:20 атрофида содир бўлган. Номаълум шахс уй томонга кетма-кет ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, 5–7 та ўқ отилган.
Ўқлар уйнинг дарвозасига теккан, бироқ бинонинг ўзига зарар етмаган. Ҳодиса вақтида уй ичида одамлар бўлган, аммо ҳеч ким жароҳат олмаган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 30 ёшлардаги аёлни қўлга олганини билдирди. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Рианна ҳозирда нафақат қўшиқчи, балки йирик бизнес лойиҳалари билан ҳам танилган. У ўтган йил сентабр ойида учинчи фарзандини дунёга келтирган эди. Санъаткор сўнгги марта 2016 йилда чиқарилган “Анти” альбомидан кейин янги мусиқа устида ишлаётгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлган.






