Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига тўғри келишини маълум қилди. Уламолар ушбу қарорни Туркий давлатлар ташкилоти Фатво кенгаши тавсиялари асосида қабул қилган.
Маълум қилинишича, агар ушбу сана Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳам тасдиқланса, бу йилги Рамазон ойи 29 кунда якунланиши мумкин. Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, минтақадаги диний идоралар ҳайит санасини 20 март деб белгилаш бўйича келишувга эришган.
Шу билан бирга, диний байрам санаси ой кўринишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин. Агар Ўзбекистонда Рамазон 30 кун давом этса, ҳайит байрами 21 март кунига тўғри келиши эҳтимоли бор. Ҳозирча бу борада расмий қарор эълон қилинмаган.






