АсосийЖамият

Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этди.

'Нью-Йоркда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

Маълум қилинишича, ҳодиса 10 март куни Нью-Йорк шаҳрида юз берган. Унда шаҳар транспорт департаментига қарашли юк машинаси иштирок этган.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ушбу оғир йўқотиш муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Дипломатик ваколатхона марҳуманинг оила аъзолари билан доимий алоқада экани ҳамда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар