АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда тезликни оширган Malibu қаҳвахонага кириб кетди

Жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

'Тошкентда тезликни оширган Malibu қаҳвахонага кириб кетди'ning rasmi

Бугун, 2 июль куни соат 05:40 атрофида Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Malibu русумли енгил автомобиль ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатлангани оқибатида рул бошқарувини йўқотган. Натижада автомобиль йўл четида жойлашган қаҳвахона биносига келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида қаҳвахонага моддий зарар етган. Жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Айни пайтда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар