АсосийЖамият

Колумбияда портлашда неча нафар киши ҳалок бўлгани очиқланди

Ҳодиса Панамерика шоссесида одамлар гавжум пайтда содир бўлган.

'Колумбияда портлашда неча нафар киши ҳалок бўлгани очиқланди'ning rasmi

Колумбиянинг Каука департаменти ҳудудида юз берган кучли портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, яна камида 38 киши жароҳат олди. Ҳодиса Панамерика шоссесида одамлар гавжум пайтда содир бўлган.

Ҳудуд губернатори Октавио Гусман X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, жабрланганлар орасида 5 нафар вояга етмаганлар ҳам бор. Портлаш йўл инфратузилмасига, айниқса Панамерика шоссесига жиддий зарар етказган. Губернатор ҳалок бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга зарур ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.

Колумбия президенти Густаво Петро ушбу ҳужумни кескин қоралаб, уни содир этганларни «террорчилар, фашистлар ва наркосавдогарлар» деб атади. У халқаро ҳамжамиятни бу гуруҳларга қарши курашни кучайтиришга чақириб, уларнинг молиявий манбаларини аниқлаш ва йўқ қилиш зарурлигини билдирди.

Расмийлар ҳодиса юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яккасаройда ЙТҲ: пиёда вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:21

    Яккасаройда ЙТҲ: пиёда вафот этди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Андижонда  аттракцион конструкцияси синди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:16

    Андижонда аттракцион конструкцияси синди

    Ҳодиса ортидан икки киши жароҳат олди

    'Андижонда 5,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Андижонда 5,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

    Андижон шаҳрида ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, миллиардлаб зарар келтиргани аниқланди.

    'Тошкент вилоятида мансабдор тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилгани учун ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Тошкент вилоятида мансабдор тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилгани учун ушланди

    Фавқулодда вазиятлар тизимидаги раҳбарлардан бири тадбиркордан катта миқдорда пул талаб қилгани фош этилди.

    'Самарқандда васий аёл икки қизга зўравонлик қилиб, видеога олиб онасидан пул талаб қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:36

    Самарқандда васий аёл икки қизга зўравонлик қилиб, видеога олиб онасидан пул талаб қилди

    Бу ҳолатни содир этган аёл болаларни қўрқитиш орқали уларнинг хориждаги онасидан пул ундиришга уринган.

    'Япония икки нафар ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Япония икки нафар ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

    Японияда миграция қоидаларини бузган икки нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди.