АсосийЖамият

Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди

Билдирилишича, ёнғин қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлган.

'Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди'ning rasmi

Тошкентда янги қурилаётган дом ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 март куни соат 11:08 да Юнусобод тумани, Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган, янги қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида юз берган.

Айтилган манзилга қутқарув экипажлари соат 11:09 да етиб бориб, ёнғин соат 11:16 да қуршаб олиниб, соат 11:19 да ўчирилди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ,— дейилади хабарда.

Шунингдек, айтилган манзилда янги қурилаётган турар жой биноси иккинчи қаватида қурилиш материаллари ёниб зарарлангани аниқланди.

Бу каби ҳодисалар қайта юз бермаслиги учун фуқаролар ва тадбиркорлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши сўралган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:25

    Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади

    Бироқ шохобчалар иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

    'Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?

    Яқинларгача бўлган кўпгина минтақавий ташаббуслар ҳам шу сабабли муваффақиятсизликка учраган.

    'Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

    Каттақўрғон ва Хивада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

    'Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

    Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

    'Электр ва газ тизимида коррупция: икки ҳудудда ходимлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:12

    Электр ва газ тизимида коррупция: икки ҳудудда ходимлар ушланди

    Улар пул эвазига ҳужжатларни расмийлаштириш ва қарздорликни “ёпиб бериш”ни ваъда қилган.

    'Бакуда қўлга олинган қўқонлик табиб Озарбайжондан чиқариб юборилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:47

    Бакуда қўлга олинган қўқонлик табиб Озарбайжондан чиқариб юборилди

    Иқбол Солиевга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, у мамлакатдан чиқариб юборилган.