АсосийЖамият

33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

'33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Бугун, 13 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидан Ўзбекистоннинг 32934 нафар фуқароси Ватанга қайтарилган.

Билдирилишича, 12 март куни Қатардаги элчихона томонидан 49 нафар фуқаро БАА ва Саудия Арабистонига етказилиб, сўнгра Тошкентга учган. Айни пайтда навбатдаги фуқаролар гуруҳи шакллантирилиб, уларнинг Доҳа шаҳридан Дубай орқали Ўзбекистонга қайтиши масалалари ишлаб чиқилмоқда.

БААдаги дипломатик ваколатхоналар кўмагида 147 нафар фуқаро Тошкентга учиб кетган. Эрондаги элчихона томонидан 5 нафар фуқаро қўшни давлатлар ҳудуди орқали чиқиб кетган. Исроилдан эса 4 нафар фуқаро Миср орқали Ўзбекистонга қайтган.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда шаҳридаги бош консулхонаси ва Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда чартер рейслари орқали 2735 нафар фуқаро Ватанга қайтган ва мазкур мамлакатда эвакуация тадбирлари якунланган.

Ўзбекистон фуқароларининг Ватанга қайтарилиши бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган

    Қарши шаҳрида бу йил 3 минг 700 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режа қилинган.

    'Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:25

    Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади

    Бироқ шохобчалар иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.

    'Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:46

    Тошкентда янги қурилаётган "дом" ёниб кетди

    Билдирилишича, ёнғин қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлган.

    'Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Минтақамизнинг “маданий коди” катта сиёсатда қандай иш беради?

    Яқинларгача бўлган кўпгина минтақавий ташаббуслар ҳам шу сабабли муваффақиятсизликка учраган.

    'Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:26

    Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

    Каттақўрғон ва Хивада ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

    'Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:19

    Темур Малик кўчасида ҳаракат қисман тикланди

    Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.