Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида фуқароларни фирибгарлик йўли билан Умра сафарига жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 11 февраль куни ўтказилган тадбир давомида 1965 йилда туғилган, “Қоратепа” маҳалласида яшовчи шахс турфирма орқали аризачининг 4 нафар яқинини 4100 АҚШ доллари эвазига Умра зиёратига юборишни ваъда қилган. У келишилган пулдан 500 долларини олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






