АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет 14 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун ҳарорат 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар