АсосийЖамият

Жинсий аъзоларига тилла яшириб чегарадан ўтмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди

Тошкент аэропортида 410 грамм тиллани яширинча олиб чиқишга уринган икки аёл ушланди.

'Жинсий аъзоларига тилла яшириб чегарадан ўтмоқчи бўлган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент халқаро аэропортида Истанбулга учиш арафасида икки нафар йўловчи тилла буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқишга урингани фош этилди.

Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, "Тошкент халқаро аэропорти" чегара божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган шахсий кўрик давомида шубҳали ҳаракат қилган икки нафар аёл текширувдан ўтказилган.

Текширув натижасида улар тилла тақинчоқларни яширинча олиб чиқиш мақсадида ички аъзоларига беркитиб олгани аниқланган. 

Уларнинг бири 252 грамм, иккинчиси эса 158 грамм оғирликдаги тилла буюмларни шу тарзда олиб чиқишга уринган.

Шунингдек, аёлларнинг қўл сумкаларида ҳам божхона назоратига тақдим этилмаган 64 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган заргарлик буюмларининг умумий қиймати тахминан 720 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:34

    Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

    Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

    'Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:51

    Икки ҳудудда мансабдорлар пора билан ушланди

    Жиззахда ҳокимлик бош мутахассиси, Қорафалпоғистонда эса ҳокимият вакили пора билан қўлга тушди.

    'Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:09

    Сурхондарёда эркак йўқ Cobalt'ни 15 кишига сотди

    У харидорлардан олдиндан маълум миқдорда пул олиб, пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

    'Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:29

    Наманганда мегaфондан фойдаланган ҳайдовчи 1,5 йилга “права”сидан маҳрум этилди

    Маълум бўлишича, Chevrolet Malibu русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи мегaфон орқали бошқа ҳайдовчилардан йўлни бўшатишни талаб қилган. У мазкур ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган.

    'Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:00

    Тошкент ва Фарғонада наркожиноятлар фош қилинди

    Икки вилоятдан 4 киши ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    Ҳиндистонда ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

    Элчихона маълумотига кўра, ҳодиса шахсий транспорт воситаси иштирокида содир бўлган.