Йиғилишда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, давлат хизматларини яхшилаш ва IT экспортини кескин оширишга қаратилган режалар муҳокама қилинди.
Унга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида IT хизматлари экспортини 5 млрд долларга етказиш, соҳада 300 минг ёшни банд қилиш ҳамда мамлакатни БМТнинг Электрон ҳукумат индексида топ-30 таликка олиб кириш режалаштирилган. Сунъий интеллект бўйича 100 га яқин амалий лойиҳа ва 200 дан ортиқ тажриба ташаббуслари бошланган бўлиб, янги GPU-кластерлар ва R&D марказлар барпо этилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва саноатда AI ечимларини кенг жорий этиш, мактабларда рақамли инфратузилмани янгилаш ҳамда маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.






