АсосийЖамият

Тошкентдаги яна бир мажмуада ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги Park in Mall’да ўт чиқди.

'Тошкентдаги яна бир мажмуада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:18 да туманнинг Ботир Зокиров кўчасида жойлашган Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо маркази 3-қаватида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:19 да етиб бориб, ёнғин соат 13:28 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Айтилган манзилда Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо мажмуасининг 3-қавати 25 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Қўшимча қилинишича, Park in Mall оилавий кўнгилочар савдо маркази биноси ҳозирги вақтда фойдаланишга топширилмаган ва ёнғин содир бўлган жой болалар ўйингоҳида содир бўлмаган.

    Бошқа янгиликлар