АсосийЖамият

Президент Тоқаев билан нимани муҳокама қилди?

Икки давлат етакчилари телефон орқали мулоқот қилди.

'Президент Тоқаев билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

16 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Қозоғистон етакчисини янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Қайд этилишича, қабул қилинган янгиланишлар мамлакатнинг барқарор ривожланиши ҳамда халқаро нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратди.

Етакчилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди. Суҳбат якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат халқларини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами билан табриклаб, тинчлик-осойишталик ҳамда фаровонлик тилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасига борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:06

    'Ўзбекистонда қарийб 2000 турдаги дорининг нархи пасайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:45

    Ўзбекистонда қарийб 2000 турдаги дорининг нархи пасайтирилди

    1 мартдан рецепт асосида бериладиган кўплаб дори воситаларининг чакана нархи арзонлаштирилди.

    'Трамп: “Эрон музокара қилишни жуда хоҳлаяпти”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:27

    Трамп: “Эрон музокара қилишни жуда хоҳлаяпти”

    АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон музокара қилишни истаётганини, бироқ ҳозирча бунинг учун зарур шартларни бажаришга тайёр эмаслигини айтди.

    'Солиқ қарзини “ҳал қилиб бериш” учун пул сўраган инспектор ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Солиқ қарзини “ҳал қилиб бериш” учун пул сўраган инспектор ушланди

    Тошкент вилояти Бўка туманида солиқ қарздорлигини узайтириб беришни ваъда қилган бош инспектор тезкор тадбирда қўлга олинди.

    '40 ёшдан кейин қанча аёл она бўлди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:17

    40 ёшдан кейин қанча аёл она бўлди?

    2025 йилда Ўзбекистонда жами 879,6 мингга яқин тирик туғилиш қайд этилди.

    'Тошкентда реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:18

    Тошкентда реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

    Янги дизайн-код жорий этилиши фонида пойтахтда эски реклама баннерларини олиб ташлаш ишлари кучайган.