АсосийЖамият

Доллар курси яна ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

Унга кўра:

— доллар 49,84 сўмга кўтарилиб, 12 178,85 сўм бўлди;

— евро 84,20 сўмга ошиб, 14 053,18 сўм бўлди;

— рубль 1,45 сўмга пастлаб, 146,54 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси тўрт кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 129,01 сўм бўлганди.

    Бошқа янгиликлар