Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади.
Табрикда Наврўзнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилиб, у авлоддан авлодга ўтиб келаётган, инсонлар қалбига нур, шодлик ва янгиланиш руҳини олиб кирадиган қутлуғ айём экани таъкидланган.
Байрам анъаналарга ҳурмат, она заминга меҳр, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик каби қадриятларни мужассам этиши қайд этилган.
“Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин”, дейилади табрикда.
Саида Мирзиёева ўзбекистонликларга тинчлик, хайр-у барака ва фаровон ҳаёт тилаб, ушбу айём барчага қувонч ва хотиржамлик олиб келишини тилади.






