АсосийЖамият

Сўнгги 2 ойда Ўзбекистонга қарийб 2 млн турист ташриф буюрди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

'Сўнгги 2 ойда Ўзбекистонга қарийб 2 млн турист ташриф буюрди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 156 та мамлакатдан жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441 минг нафарга ёки 33 фоизга ошган.

Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

Қирғиз Республикаси – 521 138 нафар;

Тожикистон – 469 060 нафар;

Қозоғистон – 386 284 нафар;

Россия – 123 310 нафар;

Афғонистон – 83 613 нафар;

Туркманистон – 51 206 нафар;

Хитой – 49 080 нафар;

Туркия – 24 212 нафар;

Ҳиндистон – 9 438 нафар;

Корея Республикаси – 5 398 нафар.

    Бошқа янгиликлар