АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ухлаб ётган уйсиз эркакка метро вагонида ўт қўйган 19 ёшли Хирам Карреро 5,5 йил муддатга федерал қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 2025 йил 1 декабрь куни тонг соат 03:00 лар атрофида метро поездида содир бўлган. Ўша пайтда ўрта мактабнинг сўнгги синфида ўқиган Карреро қоғоз бўлагини ёқиб, ухлаб ётган 56 ёшли уйсиз эркакнинг ёнига ташлаган ва метродан чиқиб, жабрланувчини ёнаётган вагон ичида қолдириб кетган.
Жабрланувчи кейинги бекатда олов ичида вагондан чиқишга муваффақ бўлган. Фавқулодда хизматлар уни қутқариб, оғир аҳволда шифохонага етказган. Эркак омон қолган бўлса-да, танасида доимий чандиқлар ва жиддий шикастланишлар қолган.
Карреро 2026 йил март ойида ўт қўйиш айбини тан олган. Ҳукм 2026 йил 23 июнь куни Манхэттен федерал судида судья Льюис Лиман томонидан эълон қилинди. Суд унга 66 ойлик қамоқ жазоси, уч йиллик назорат муддати ва жабрланувчига компенсация тўлаш мажбуриятини юклади.






