АсосийСИËСАТ

Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

'Мирзиёев ва Тоқаев стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун, 24 июнь куни телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат давомида давлат раҳбарлари Ўзбекистон–Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик, айниқса, савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, экология, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Шунингдек, барча даражалардаги фаол мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар алоҳида эътироф этилди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат Президентлари администрациялари ўртасида йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда икки томонлама шериклик кун тартибини янги ташаббус ва лойиҳалар билан бойитишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди. Шунингдек, яқин вақтда бўлиб ўтадиган икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 11:54

    Саида Мирзиёева қизлар таълими ҳақида гапирди

    Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат олий таълим тизимида қизларнинг иштироки ортиб бораётганига эътибор қаратди.

    'Янги Наманганда IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилди'ning rasmi

    СИËСАТ 23.06.2026 09:45

    Янги Наманганда IT-парк қурилишига тамал тоши қўйилди

    Давлат раҳбари тадбирда сўзга чиқиб, Янги Ўзбекистонда рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини жадал ривожлантириш, юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш ҳамда замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади.

    'Мирзиёева: Жамиятимизда коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт'ning rasmi

    СИËСАТ 22.06.2026 16:18

    Мирзиёева: Жамиятимизда коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт

    Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёев адолатни инсонлар учун энг муҳим қадриятлардан бири сифатида кўп бор таъкидлаб келаётганини қайд этди.

    'Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади'ning rasmi

    СИËСАТ 22.06.2026 10:36

    Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади

    Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    СИËСАТ 21.06.2026 16:02

    Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

    Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди'ning rasmi

    СИËСАТ 18.06.2026 07:25

    Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди

    Бугун, 18 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.