АсосийДУНË

Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

'Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди'ning rasmi

Францияда Эбола вирусини юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат расман қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, Zamon.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, хавфли вирус Конго Демократик Республикасида гуманитар миссия таркибида фаолият юритган шифокорда аниқланган. У Францияга қайтгач, таҳлил натижалари тасдиқланишидан олдин ҳам эҳтиёт чораси сифатида юқумли касалликларга ихтисослашган тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Франция соғлиқни сақлаш идоралари томонидан эпидемиологик текширув бошланган. Бемор билан мулоқотда бўлган шахслар аниқланиб, уларга 21 кун давомида тиббий кузатув остида бўлиш ҳамда ўзини ўзи изоляция қилиш тавсия этилган.

Хабарларга кўра, мамлакат Бош вазири Себастьен Лекорню вазиятни шахсий назоратга олган. Франция ҳукумати соғлиқни сақлаш тизими хавфли юқумли касалликларга қарши тезкор ва самарали чоралар кўриш имкониятига эга эканини таъкидлаган.

Эбола вируси юқори ўлим кўрсаткичига эга бўлган геморрагик иситма касаллиги ҳисобланади. Айни пайтда Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудлари, хусусан Итури вилояти касалликнинг асосий ўчоғи бўлиб қолмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 900 дан ортиқ тасдиқланган ҳолат қайд этилган бўлиб, 200 дан зиёд бемор вафот этган. Касаллик Шимолий Киву ва Жанубий Киву вилоятларига, шунингдек, қўшни Уганда ҳудудига ҳам тарқалган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола тарқалишини халқаро миқёсда ташвиш уйғотувчи соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазият сифатида баҳолаб, вазият устидан мониторингни кучайтирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 15:12

    Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

    Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

    'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 13:40

    Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

    Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

    'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 10:33

    Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

    АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.

    'АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 04:50

    АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди

    Айни пайтда Оқ уй танқидларни рад этмоқда. Иккинчи давр бошланганидан буён президент фармонлари ва бошқа қарорлар юзасидан 800 дан ортиқ даъво аризаси берилган.

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.

    'Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 09:50

    Андижон ҳокими Виктория Боня билан тушган суратини блогер Instagram’га жойлаштирди

    21 июнь куни Янги Андижон шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтган.