АсосийДунё

Ички ишлар вазири чеккани учун жаримага тортилди

Қирғизистон Ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков жамоат жойида сигарет чеккани учун жаримага тортилди.

'Ички ишлар вазири чеккани учун жаримага тортилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг унга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, 3 минг сом (тахминан 420 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда жамоат жойларида чекиш қонунан тақиқланган бўлиб, ушбу чеклов электрон сигареталар ва бошқа чекиш воситаларига ҳам тегишли.

    Бошқа янгиликлар