1

“У менга эътиборлими? Мен-чи?” ёхуд бир-бирингизни синовдан ўтказинг

СУҒДИЁНА 26.12.2016, 16:17
Теглар: Оила, Эр-хотин, SUGDIYONA
 “У менга эътиборлими? Мен-чи?” ёхуд бир-бирингизни синовдан ўтказинг

Шу кунларда «айтишув» ларингиз кўпайгандан кўпайяпти. А, лаббай?! «Эрим  мени тушунмайди» дейсизми? « Эҳтимол иккингиз ҳам муносабатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керакдир? Келинг, яхшиси қуйидаги тест ёрдамида муаммо нимада эканлигини аниқлашга уриниб кўрамиз.

Тест саволларига жавоб беришда, А-1 балл; Б-2 балл;В-3 балл тартибида ҳисоблаб боринг. Якунида умумий баллни жамлаб, изоҳи билан танишасиз.

1. Бирор кўрсатув ёки фильм (сериал) устида тортишиб қолишингиз мумкинми?

А. Бу биз учун одатий хол. Мен ёқтирган фильмларни у хушламайди. У томоша қиладиган кўрсатувларни эса жиним суймайди.

Б. Камдан-кам ҳолларда бўлиб туради. Вазиятга қараб бир-биримизга «йўл» берамиз.

В. Ҳеч қачон «сен-менга» бормаганмиз. Чунки бир хил жанрдаги фильмларни ёқтирамиз.

2. Оиладаги муҳим қарорни ким қабул қилади?

А. Албатта мен. Ахир эр «бош» бўлса, хотин «бўйин» ку.

Б. Бизни оилада охирги гапни эркак киши айтади.

В. Эр-хотин маслаҳатлашиб, сўнг бир қарорга келамиз.

3. Сўнгги марта қачон бирга сайр қилдингиз? (эҳтимол кино ёки театрга боргандирсиз?)

А. Эрталаб ишга кетаётгандагина уйдан бирга чиқамиз. Қолган пайтлари ҳамма ўз иши билан банд.

Б. Меҳмондорчиликларга бирга боришимиз мумкин. Аммо иккимиз алоҳида сайр қилишимиз қийин масала.

В.  Турмуш қурмасимиздан олдин ҳам кечалари сайрга чиқардик. Ҳозир ҳам имкониятга қараб анъанамизни бузмасликка ҳаракат қилаяпмиз.

4. Умумий дўстларингиз борми?

А. Ҳа, эримнинг дўстларини  танийман.

Б. Оилавий дўстларимиз билан борди-келди қиламиз.

В. Бир-биримизнинг дўст-дугоналаримиз билан яқиндан таниш эмасмиз.

4. Турмуш қурмасингиздан илгари ёқтирган инсонингиз бўлганини жуфтингиз билиши лозимми?

А. Иккимиз учрашгунимизча бўлган воқеаларнинг унга қизиғи йўқ.

Б. Ҳамма нарсани айтавериш тўғри эмас, менимча.

В. Ундан яширадиган сирим  йўқ.

5. Режаларингизнинг биргаликда муҳокама қиласизми?

А. Қандай режа эканлигига қараб...

Б. Амалга оширишни кўзлаган режамни пишитмагунимча бу ҳақда ҳеч кимга айтмайман. Ҳатто турмуш ўртоғимга ҳам.

В. Деярли барча мавзуни биргаликда ҳал қиламиз.

6. Ишдан келганда бир-бирингизни қандай қарши оласиз?

А. Сира аҳамият бермаган эканман. Саломлашамиз холос.

Б. Қандай кайфиятда бўлишимдан қатъи назар ҳамиша кулиб кутиб оламан.

В. «Яхши келдингизми?» саломлашувимиз шундай бошланади.

7. Дам олиш кунларини қандай ўтказиш ҳақида баҳслашмайсизми?

А. Йўқ. Якшанба куни иккимиз ҳам уйда бўламиз.

Б. Баъзан. Айниқса, бирор ерга бориш керак бўлса фикримиз иккига бўлинади.

В. Тез-тез. Чунки дам олиш кунлари иккимизнинг ҳам ўз режаларимиз бўлади.

8. Рўзғорда эркак ва аёл бажариши керак бўлган вазифалар ўз ўрнидами?

А. Албатта. Турмуш ўртоғим аввалдан ўз ишига пишиқ.

Б. Йўқ. Кўпинча эркаклар бажариши керак бўлган ишлар ҳам ўзимга қолиб кетади.

В. Вазиятга қараб бир-биримизга ёрдамлашишимиз мумкин.

9. Бегоналар олдида жанжаллашиб қолишингиз мумкинми? Эҳтимол шундай вазият бўлгандир...

А. Бўлиб туради. Иккимиз ҳам ҳиссиётларимизни ичимизда сақлолмаймиз.

Б. Агар у мени жуда қаттиқ ранжитса, атрофимдагиларга эътибор бермай, норозилигимни билдираман.

В. Ҳеч қачон бунга йўл қўймайман. Қандай муаммо бўлишидан қатъи назар бошқалар учун идеал жуфтликдек кўринишни истайман.

 

Натижаларни ҳисоблаймиз!

10-16 балл: Сизнинг муносабатларингизни ақл бошқаради. Ҳиссиётлар зарур бўлган вазиятда ҳам ўзингизни назорат қилоласиз. Бироқ шуни деб кўпинча панд ейсиз. Бир-бирингизга айтишни истаганларингизни ҳам пинҳон тутасиз. Никоҳингиз мустаҳкам, аммо  оила атамасидаги қатъий қоидалардан салгина четлашиб, шунчаки бир-бирингизни севишни ўрганинг.

 

17-25 балл: Иккингиз чинакам дўстсиз. Ҳар қандай муаммони биргаликда ҳал қиласиз. Бир-бирингиз учун кўп нарсадан воз кечоласиз. Бироқ буни кўрсатмайсиз. Шу боис ўртангизда турли тушунмовчиликлар келиб чиқади. Фикрларингизни тўғри тушунтиришни, бир-бирингизни тинглашни ўрганинг. Эр-хотиннинг дўстона муносабатлари яхши албатта, аммо муҳаббат олови ҳам сўниб қолмаслиги керак.

 

 26-30 балл: Дунёқарашингиз, фикрлашингиз ҳатто дидингиз ҳам бир хил. Сиз чинакам идеал жуфтликсиз. Муносабатларингизда уйғунлик бор. Иккингизнинг ҳам ўзингизга етгудек феълингиз бор. Аммо сўнгги дақиқагача сабр қиласиз. Айтишиб қолсангиз ҳам ҳеч нима бўлмагандек гаплашиб кетаверасиз. Чунки бир-бирингизни сўзсиз тушунасиз. Туйғуларингизга содиқ қолсангиз, бир умр бахтли бўласиз.

Интернет материаллари асосида Юлдуз тайёрлади

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1