АсосийЖамият

Эркак машинасида собиқ хотини ва унинг танишларини қасддан урди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчи ўз автомобилини қасддан пиёдалар устига ҳайдагани маълум қилинди.

'Эркак машинасида собиқ хотини ва унинг танишларини қасддан урди'ning rasmi

Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўли кўчасида содир бўлган ҳодисада 27 ёшли эркак ўзининг собиқ рафиқаси ва унинг ҳамроҳлари билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг у Tracker русумли автомашинасини уларнинг устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.

Оқибатда 25 ёшли аёл ва яна бир шахс енгил турдаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, барча иштирокчилар шахси аниқланиб, туман ички ишлар бўлимига олиб келинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар