АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 28 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун ҳарорат 30 даражагача кўтарилади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25-30° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар