АсосийЖамият

Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди

Ушбу шахсларнинг қонунбузарликларидан жабрланган фуқаролардан ИИОга мурожаат қилиш сўралмоқда.

'Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди'ning rasmi

Тошкентда йўл қатнов қисмида пойга уюштириб, фуқароларнинг ҳаётини хавфга қўйган ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини кўпол равишда бузган икки йигит жазоланди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев хабар берди.

27 март куни соат 03:40 ларда пойтахтнинг Олмазор тумани кўчаларидан бирида Лаcетти ва Оних автомашиналарида пойга уюштирилаётгани, ҳаракат қоидалари билан бирга жамоат тартиби бузилаётгани юзасидан хабар келиб тушган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан мазкур кўчалардаги камера ёзувлари, воқеа гувоҳларининг кўрсатмалари асосида ўтказилган суриштирувлар давомида ҳуқуқбузарлар 27 ёшли Рамз Исломов ҳамда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов экани аниқланди.

Шу куннинг ўзида автомашиналар жарима майдонига қўйилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун тайёрланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этилди. Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг қарори билан қонунбузарларнинг ҳар бирига нисбатан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

“Машинани қаттиқ, баланд овозда ҳайдаганим учун узр сўрайман. Кимнинг тинчлигини бузган бўлсам ҳам, узр сўрайман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди”, деган Лаcетти ҳайдовчиси. Оних ҳайдовчиси ҳам машинани қалтис қўзғалтириб, тезликни оширгани учун пушаймон эканини билдирган.

ЙҲХБ вакили юқоридаги шахсларнинг қонунбузарликларидан жабрланган фуқаролардан ИИОга мурожаат қилишларини сўради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда 8 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Пойтахтда 8 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ оқибатида 1 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:23

    Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди

    Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, таниқли журналист Карим Баҳриев 64 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

    'Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:17

    Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади

    Ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги сертификатлар берилади.

    'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:51

    Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

    29 март кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 17:27

    Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди

    Йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланаётган шахслар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

    'Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди'ning rasmi

    Жамият 28.03.2026 15:25

    Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди

    Финал босқичида ҳужжатли фильм бронза, кумуш ёки олтин тоифалари бўйича мукофотлардан бирига даъвогарлик қилади.