АсосийЖАМИЯТ

Андижонда йўл ёқасидаги бекатда ёнғин чиқди

Ҳодиса ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

'Андижонда йўл ёқасидаги бекатда ёнғин чиқди'ning rasmi

Андижон шаҳрида бекатлардан бирида ёнғин юз берди. Ҳодиса ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 6 июнь куни соат 16:20 да 112 хизматига шаҳарнинг “Яхши” МФЙ, Пирмуҳамедов кўчаси йўли бўйида жойлашган бекатда ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар соат 16:25 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 16:32 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида бекатнинг 20 квадрат метр қисми зарарланган, жабрланганлар қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида ҳаракатланаётган юк автомобилида ҳам ёнғин содир бўлганди.

    Бошқа янгиликлар