АсосийЖамият

Meta Instagram учун Instagram Plus премиум-обунасини синовдан ўтказмоқда

TechCrunch маълумотига кўра, янги обуна фойдаланувчиларга бир қатор эксклюзив функцияларни тақдим этади.

'Meta Instagram учун Instagram Plus премиум-обунасини синовдан ўтказмоқда'ning rasmi

Улар орасида сторисларни муаллифга билдирмасдан кўриш — яъни аноним режимда кузатиш имконияти ҳам бор. Шунингдек, обуначилар ўз «ҳикоя»сини ким неча марта кўрганини кузатиб бориши мумкин бўлади.

Янги имкониятлар қаторидан сторислар учун “Яқин дўстлар”дан ташқари чекланмаган рўйхат тузиш, ҳикояларни 24 соат эмас, 48 соатга жойлаш ва ҳафтасига бир марта “Ажратиб кўрсатиш” орқали қамровни ошириш функциялари ҳам ўрин олган.

Маълум қилинишича, Instagram Plus ҳозирча Мексика, Япония ва Филиппинда синовдан ўтказилмоқда. Обуна нархи минтақаларга қараб фарқ қилади ва тахминан 1–2 доллар атрофида.

Хизмат қачон оммавий ишга тушиши ҳозирча маълум эмас.

    Бошқа янгиликлар