АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда хусусий боғчада 3 ёшли бола вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Қашқадарёда хусусий боғчада 3 ёшли бола вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида жойлашган хусусий боғчада 3 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълум қилди.

Билдирилишича, фожиали воқеа жорий йилнинг 4 июнь куни Қамаши туманидаги “Зафар” маҳалласида фаолият юритган якка тартибдаги тадбиркор О.А.га тегишли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, муассаса ходимларининг совуққонлиги ва эътиборсизлиги оқибатида 3 ёшли тарбияланувчи автомашина ичида унутиб қолдирилган. Натижада бола транспорт воситаси ичида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур таълим муассасаси раҳбарияти ва масъул ходимлари болаларни автотранспорт воситаларида ташиш қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан мунтазам огоҳлантириб келинган. Бироқ белгиланган талаб ва мажбуриятларга амал қилинмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу боғча фаолиятини амалга ошириб келган якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган тегишли битимлар бекор қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада 7-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲ содир этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:57

    Фарғонада 7-синф ўқувчиси отасининг машинасида ЙТҲ содир этди

    Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Бироқ транспорт воситаси техник шикастланган.

    'Жиззахда аттракцион қулаши оқибатида тўрт киши жароҳат олди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:07

    Жиззахда аттракцион қулаши оқибатида тўрт киши жароҳат олди

    Айни вақтда жароҳатланганларнинг аҳволи ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

    'Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:53

    Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди

    Аввалроқ Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Москва Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ инфратузилмасини кенгайтириш ҳамда қўшимча ҳажмда газ етказиб бериш бўйича музокараларни давом эттираётганини билдирган эди.

    'Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар сони 14 мингдан ошди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:51

    Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги корхоналар сони 14 мингдан ошди

    Ҳудудлар кесимида энг кўп соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ташкилотлари Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, уларнинг сони 2 минг 439 тани ташкил қилган.

    'Эрон АҚШ базаларига зарба бергани айтилди, “Ҳизбуллоҳ” ҳам ҳужумга қўшилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:38

    Эрон АҚШ базаларига зарба бергани айтилди, “Ҳизбуллоҳ” ҳам ҳужумга қўшилди

    Айни пайтда иштирокчи томонларнинг расмий баёнотлари ҳамда воқеалар ривожи бўйича қўшимча маълумотлар кутилмоқда.

    'Эрдоған журналист қизга турмуш қуришни кечиктирмасликни тавсия қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 10.06.2026 17:26

    Эрдоған журналист қизга турмуш қуришни кечиктирмасликни тавсия қилди

    Журналистнинг ҳали турмуш қурмаганини билган Эрдоған унинг ёшини сўраган ва оила қуриш масаласини узоққа чўзмасликни тавсия қилган.