Россиядаги вақтинча сақлаш марказларида ҳозирга қадар 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси сақланаётгани хабар қилинди. Бу ҳақда “Дунё” маълум қилди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Эвгенй Волосастов билан учрашувда уларни тезроқ ватанга қайтариш масаласини кўриб чиқишган.
Шунингдек, айрим фуқароларни сақлаш муддати узайиб кетгани бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.
Учрашувда мигратсия қоидаларини бузгани учун ушланган ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва Приморе ҳудудидаги вазиятни яхшилаш учун қўшимча музокаралар олиб борилиши маълум қилинган. Россияда ҳозирда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони қарийб 1,3 миллионни ташкил этади.






